Юнусободнинг 7 та мавзеси иссиқлик таъминотисиз қолди

Local

image

Бугун, 5 февраль куни Юнусобод туманидаги иссиқлик магистраль тармоғида носозлик юзага келди. Натижада қатор туманлар иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидан узилиб қолди.

“Юнусобод тумани 2,3,4,11,13,14,17- мавзелари, А.Темур ҳамда Шаҳристон  кўчаларида истиқомат қилувчи истеъмолчилар учун вақтинчалик иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан узилиш кузатилди”, дейилади “Тошиссиққуввати” ДУК хабарида.

Қайд этилишича, Кўрсатилган манзилларда муаммони бартараф этиш юзасидан  махсус техника ва мутахассислар томонидан иш олиб борилмоқда.


Rate Count

26

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends