Юнусободдаги аварияда бир киши йўқолган – ОАВ

Жамият

Бугун, 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясида қурилиш ишлари олиб борилаётган очиқ участкада авария юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби Фурқат Санаев аварияда ҳеч ким жароҳатланмаганини таъкидлаган эди. UzReport телеканалига кўра, воқеа жойида бўлган қурувчилардан бири топилмаган. 

UzReport телеканали жамоаси зудлик билан воқеа жойига етиб борган, аммо ҳудудда на тасвирга олишга ва на жабрланганларнинг яқинлари билан мулоқот қилишга рухсат берилмаган. 

Самарқандлик ака-ука Бахтиёр Раҳматов ва Ихтиёр Раҳматов ушбу қурилишда ишлаётган бўлган. Айни вақтда Ихтиёр Раҳматов қидирилмоқда. 

 Дастлабки маълумотларга кўра, Юнусобод туманида жойлашган “Мега планет” яқинида туннел қазилаётган бўлган. Ёғингарчилик кучайган вақтда ер бўшаб, туннелни босиб қолган. Унинг остида эса 20 нафарга яқин қурувчи бўлгани айтилмоқда. Айни вақтда Бош прокуратура, ИИВ, ФВВ томонидан қидирув-суриштирув ишлари давом этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусободдаги авария

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг