Юнусободда вояга етмаган бола бўғиб ўлдирилди
Жамият
−
08 Февраль 2019
18509Кеча, 7 февраль куни Тошкент шаҳрида вояга етмаган боланинг жасади ўз уйидан топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
7 февраль куни соат 17:40 да 102 рақамига тўшган хабарга кўра, 15 яшар Н.Э.нинг бўғилиш излари бўлган жасади Юнусобод туманидаги ўз уйидан топилган. Тезкор-тергов чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинаётган 20 ёшли Э.А. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда жиноятнинг содир этилиши сабаблари аниқланмоқда.