Юнусободда газдан ноқонуний фойдаланиб келган фуқаро аниқланди
3-саҳифа
−
11 Май 2022
5279Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Фарғона вилоятининг Данғара туманларида электр энергия ва газ таъминотидан ноқонуний фойдаланиб келган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берган.
Таъкидланишича, Юнусободда фуқаро М.Б. “Ҳамкоробод” МФЙ ҳудудида қурилган иссиқхонасида ўзбошимчалик билан 80 метрли резина шланг орқали табиий газ тармоғига уланиб олган. Бунинг оқибатида у 118,4 миллион сўм зарар етказган. Шунингдек, М.Б. “Юнусобод тумангаз” ГТМ бўлими чилангари О.Х. билан ўзаро келишиб, гўёки 15 кун олдин текшириш ўтказилгани юзасидан қалбаки далолатнома расмийлаштирган.
Данғарада эса “M.” МЧЖ мансабдор шахслари экин ерларини суғориш учун ҳудуддаги трансформаторга 55 кВт қувватли сув насосини ўзбошимчалик билан улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган. Улар туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига 102,9 млн сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси