Юнусободда электр энергияга ўрнатилган меъёр бекор қилинди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида синов лойиҳаси давомида жорий қилинган электр энергияси истеъмолининг базавий меъёри бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Шу йилнинг март ойида Энергетика вазирлиги  карантин билан боғлиқ бўлган, ва бунда аҳоли асосан вақтини уйида ўтказишини ҳисобга олган ҳолда Молия вазирлигига ушбу тажрибани бекор қилиш ҳақидаги мурожаатини йўллаган эди. Бу барча абонентларга ҳозирги пайтда электр энергияси учун ҳақ тўлашда тенг шароитда бўлиш имкониятини яратади.

Молия вазирлигидан 2020 йил 25 мартда олинган жавобга мувофиқ, пойтхатнинг Юнусобод туманида электр энергияси истеъмолининг базавий меъёрини юритиш бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, электр энергияси истеъмолининг базавий меъёри ҳақ тўлашга доир янги синов тизимининг бир қисми бўлиб, у ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун 2019 йилнинг 1 январидан Юнусобод туманида жорий этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергия

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг