Юнусобод туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
15 Январь 2021
8945Тошкентнинг Юнусобод туманига Жаҳонгир Иброҳимов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Жаҳонгир Баҳодирович Иброҳимов 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.
Жаҳонгир Иброҳимов 2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, 2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими сифатида ишлаган.
Аввалроқ, шу вақтчага Юнусобод ҳокими вазифасида ишлаган Раҳмонбек Усмонов Транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.