Юнусобод туман ХЧК ва ФРБда аёл пол тозалашга мажбурландими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда аёл пол артаётгани тасвирланган сурат тарқалди. Унинг олдида фарзанди ҳам бор.

Суратга қуйидагича изоҳ келтирилган:

“Юнусобод. Паспорт столи (таҳр. Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими). Бугун (таҳр. кеча, 18 июнь). 3-4 ёш бола шарбатни тўкиб юборди ва паспорт столи бошлиғи онани боласининг ортидан тозалашга мажбурлади. Уни айнан мажбурлашди. Овозни баландлаб. Боласининг ортидан ўзи тозаласа бошқа гап. Ёки тўғри овоз билан сўраш мумкин-ку. Бақириш нега керак? Афсуски, видео олишга улгурмадик”.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ушбу пост муаллифи ўз “манбаси”га ишониб, ахборотни текшириш ва кўплаб гувоҳлар борлигига қарамай воқеанинг бевосита иштирокчиларидан уни ўрганишга зарурат сезмагани қайд этилган.

Тошкент шаҳар ИИББ вазиятни ўрганиш учун гувоҳларга мурожаат қилган.

“Коридордан ўтиб кетаётиб, бола шарбат тўкиб юборганини кўрдим. Боланинг онасидан фарзандига эътиборли бўлишни сўрадим. Ҳеч ким полни тозалашни сўрамади, ваҳоланки, аёл боласининг ортидан тозалаяпти, қўрқинчли ҳеч нарса кўрмаяпман. Мен фақатгина унинг фарзанди ташлаган ахлатни олишни сўрадим ва унинг саволига жавоб қайтардим”, деган Юнусобод тумани миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи капитан Азизжон Умаров.

Тошкент шаҳар ИИББнинг қўшимча қилишича, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида (ва бошқармада ҳам) фаррош учун алоҳида штат ажратилмаган. У ерда тартиб ва тозалик ходимларнинг ҳаракати билан амалга оширилади.

Таъкидланишича, суратдаги аёлни топишнинг ҳозирча имкони бўлмаган. Негаки унинг ўзи паспорт олиш ёки алмаштириш, рўйхатдан ўтиш ёки чиқиш учун мурожаат қилмаган.

Аммо воқеага гувоҳ бўлганларнинг айтганлари бўлим бошлиғи капитан Азизжон Умаровнинг изоҳига тўла мос келган. Гувоҳлар Умаровни бўлим бошлиғи эканини билишмаган экан. Умаров аёлдан “Илтимос фарзандингизга қараб туринг”, деб мурожаат қилган экан.

Шунингдек, ИИББ аёлнинг суратига қараб, уни кулиб турганини кўриш мумкинлигига эътибор берган. Бошқарма тарқатган хабарда айтилишича, қўполлик қилинган ва тозалашга мажбурланган аёл бундай хотиржам ва кулмаган бўларди.


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод тумани

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made