Юнон-рум кураши: Рустам Ассакалов ҳам чорак финалда ўз юришини тўхтатди
Спорт
−
03 Август 2021
4441Токио Олимпиадасининг юнон-рум кураши бўйича -97 кг вазн тоифаси беллашувларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Ассакалов ўз юришини чорак финалда тўхтатди. Икки карра ЖЧ совриндори ҳисобланган курашчига ушбу босқичда хорватиялик Иван Хуклек рақиблик қилди.
“Makuhari Messe Hall” аренасида кечган баҳсда хорватиялик курашчи 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Агар Хуклек финалга етиб борган тақдирда Ассакалов бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.
Рустам Ассакалов илк босқичда грузиялик Жаҳон чемпиони Лаша Гобадзени 6-5 ҳисобида мағлуб этган эди.
Эслатиб ўтамиз бунга қадар, ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари — Элмурод Тасмуродов, Муҳсинжон Абдуллаев ва Жалгасбой Бердимуродов Олимпиадани медалсиз якунлаган эди.
LiveБарчаси