ЮНЕСКО журналистлар энг кўп ўлдирилаётган мамлакатларни очиқлади

Олам

image
Самарқандда Путин васийлигидаги халқаро анжуман ўтказилади north_east

Самарқандда Путин васийлигидаги халқаро анжуман ўтказилади

Самарқандда ис гази бир одамнинг ҳаётига зомин бўлди north_east

Самарқандда ис гази бир одамнинг ҳаётига зомин бўлди

2 ноябрь – Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосиз қолишга қарши халқаро кураш куни. ЮНЕСКО ушбу кун муносабати билан БМТга кўра журналистлар учун энг хавфли мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. 

Беш йил ичида (2014-2018) бутун дунё бўйлаб 1109 журналист ўлдирилган. Бу аввалги беш йиллик даврга нисбатан 18 фоизга кўпдир. Бундан ташқари, 90 фоиз ҳолатларда айбдорлар жазоланмаган. 

Ҳисоботга кўра, журналистлар учун энг хавфли минтақа араб давлатлари: ушбу мамлакатларда юқоридаги қотилликларнинг 30 фоизи амалга оширилган. 

Иккинчи ўринда – Лотин Америкаси мамлакатлари ва Кариб денгизи давлатлари – 26 фоиз. Ундан кейин Осиё-Тинч океани минтақаси. 

Авваллари журналистларнинг кўп қисми уруш ва қуролли тўқнашувлар ҳудудларида ҳалок бўлган бўлса, энди эса ўлдирилган журналистларнинг ярмидан кўпи хизматни суиистеъмол қилиш ва коррупция билан боғлиқ тергов ишларига оид мақола ва репортажлар тайёрлангани айтилади. Ҳалок бўлганларнинг 93 фоизи маҳаллий мухбирлардир. 

ЮНЕСКО  интернет ва ижтимоий тармоқларда #ҲақиқатЎлибКетишигаЙўлҚўймайлик хештэгини илгари сурмоқда. Ҳатто, Google Maps’дан фойдаланиб, касбий фаолияти учун ўлдирилган журналистлар ишлаган мамлакатлар кўрсатилган харита ишлаб чиқди. Ундаги маълумотлар 1993 йилдан бошланади.  

ЮНЕСКО таъкидлашича, журналистларнинг ўлдирилиши учун жавобгар бўлганларни жазолаш камдан-кам учрайди. 

“Терговлар юзаки ўтади ва деярли ҳеч қачон натижа бермайди. Ва жазосизлик янги жиноятларга олиб келади. Буни ўзгартириш керак”, дейди ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле. 

“ЮНЕСКО журналистлар хавфида бўлганларни,  уларни ўлдираётганларни ва ушбу қонунсизликка чек қўйиш учун ҳеч нарса қилмайдиганларни жавобгарликка тортишга чақиради. Журналистнинг ўлими ҳеч қачон ҳақиқатни излаш тўхтатилишини англатмаслиги керак”, дейди ташкилот раҳбари сўзини давом эттириб. 

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, 1996 йилдан бери Россияда 34, 1995 йилдан бери Украинада 16, Озарбайжонда 3 нафар журналист ўлдирилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Журналистлар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг