МЮ “Барселона” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Спорт

image

“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” 24 ёшли голландиялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Де Йонг “қизил иблислар”нинг жорий йил ёзидаги трансфер мақсадлари рўйхатида турибди. Қайд этилишича, де Йонг “Барселона”ни яхши кўради, аммо футболчи янги мавсумдан манкунианларни бошқарадиган Эрик тен Хаг билан яна бирга ишлаш учун “Юнайтед”га кўчиб ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, де Йонг 2019 йилда “Аякс”дан “Барселона”га ўтган эди. Голландиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда “кўк анорранглилар” сафида Ла Лиганинг 27 та ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Barselona Yunayted

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг