Сартарошхона, йўналишсиз таксилар ва савдо мажмуаларига қандай талаблар қўйилди?

Жамият

image

Аввалроқ, “яшил“ ва “сариқ“ тоифадаги ҳудудларда йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ҳамда савдо мажмуалари фаолият юритишига рухсат берилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу фаолият турларига рухсат берилар экан, қуйидаги талабларга риоя этиш мажбурий этиб белгиланди.

Йўналишсиз таксилар — йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим;

Сартарошхона ва гўзаллик салонлари — хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари — тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (Н 95 ёки устма-уст 2 та оддий спанбонд ниқобли), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс — 1 та мижоз“ тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши лозим;

Савдо мажмуалари — қатъий ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат этилади, бунда: савдо мажмуасининг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.

Аввалроқ, қайси ҳудуд қандай тоифага кириши ҳақида маълумот берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг