Юн Сок Ёлга исён бўйича расмий айблов эълон қилинди

Олам

image

Жанубий Корея прокуратураси мамлакат президенти Юн Сок Ёлга давлат тўнтаришини ташкил қилиш айбловини расман эълон қилди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Терговга кўра, Юн Сок Ёль собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён ва бошқа шахслар билан 2024 йил 3 декабрь куни қўзғолон уюштириш учун тил бириктирган. Бунинг учун қуролли можаро ёки унга тенг миллий инқироз аломатлари бўлмаганига қарамай, ноқонуний фавқулодда ҳолат эълон қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари, президентнинг ёрдамчилари рақиб партияларнинг раҳбарлари ва сайлов кузатувчиларини ҳибсга олишлари лозим бўлган.

Президентни бугун, 27 январь куни қамоқдан озод қилиш режалаштирилган эди, чунки Сеул марказий округ суди прокуратуранинг қамоқ муддатини узайтириш бўйича илтимосини икки марта рад этди. Аммо қўйилган айблов туфайли Юн Сок Ёль ҳибсда қолишда давом этади. Агар у исён бўйича айбдор деб топилса, умрбод қамоқ жазоси ёки ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея парламенти 2024 йил 3 декабрь куни эълон қилинган ҳарбий ҳолат туфайли Юн Сок Ёлни президент лавозимидан четлатди. Мамлакатнинг коррупцияга қарши тергов бошқармаси давлат раҳбарини ҳибсга олиш учун ордер чиқарди ва у жорий йил 15 январь куни қўлга олинди. 23 январь куни президентга нисбатан қўзғолон иши прокуратурага топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея исён Юн Сок Ёль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг