Юмшатилган карантин Германияда коронавирус инфекциясининг кўпайишига олиб келди
Олам
−
11 Май 2020
4351Германия Федератив Республикаси ҳукумати ўтган ҳафтадан бошлаб карантин чораларини енгиллаштирди. Бироқ, ушбу қарордан сўнг Германияда коронавирус инфекцияси фаоллиги ошди.
Роберт Коч институтининг маълумотларига кўра, вируснинг юқиш даражаси 1,1 дан юқори бўлган. Бу шуни кўрсатадики, ҳозирда 10 киши 11 кишига касаллик юқтирмоқда. Илгари юқумлилик даражаси 1.0 дан камроқ эди.
Сўнгги кунларда Шимолий Рейн-Вестфалия ва Шлесвиг-Холштейн федерал штатларидаги гўштни қайта ишлаш заводларида касаллик ҳолатлари аниқланди. Шундан сўнг, ҳукумат ушбу корхоналарни ёпишга мажбур бўлди.
Чеклов чораларини юмшатиш тўғрисида 6 май куни Германия канцлери Ангела Меркел ва 16 федерал штатлар расмийлари келишиб олдилар. Бироқ, ҳукумат раҳбари инфекциянинг янги ўчоқлари кузатиладиган ҳудудларда карантин режимига қайтишни истисно қилмаганди.
Энди бундай сценарий эҳтимоллиги ошди. Ҳозирда карантин чораларини қайта қўллаш кўриб чиқиляпти. Ушбу ҳодисалар фонида мамлакатда пандемия билан боғлиқ чеклов чораларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойиш иштирокчилари, шу жумладан Штутгартда уларнинг эркинлиги хавф остида эканини ва коронавирус билан боғлиқ чекловлар ҳаддан ташқари оширилганини айтишди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь