Йўловчининг бир оғиз гапи туфайли бутун самолёт эвакуация қилинди
Олам
−
22:28 1294 1 дақиқа
Кеча, 6 август куни АҚШнинг Хьюстон шаҳридан Детройтга парвоз қилиши керак бўлган Frontier Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти бортидаги йўловчилардан бири бомба билан таҳдид қилгани сабаб эвакуация қилинди. Бу ҳақда “CBS News Detroit” хабар берди.
Маълум қилинишича, 1958-рейс Жорж Буш номидаги халқаро аэропортдан учишга тайёргарлик кўраётган вақтда йўловчилардан бири оғзаки равишда бомба билан таҳдид қилган. Шундан сўнг, бортдаги барча йўловчилар эҳтиёт чораси сифатида самолётдан туширилган.
Авиакомпания баёнотига кўра, ҳодисадан сўнг маҳаллий ва федерал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар самолётни текширган. Текширув давомида хавф туғдирадиган ҳеч қандай буюм топилмаган ва йўловчилар кейинги рейсга қайта жойлаштирилган.
Маъмурият ҳодиса юзасидан бир киши қўлга олинганини маълум қилган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Перунинг Наска провинциясига қарашли Пуэбло-Вьехо ҳудудида бортида сайёҳлар бўлган самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси