Йўллардаги айрим ҳуқуқбузарликларга биринчи мартада жарима ёзилмаслиги мумкин

Жамият

image

Энди йўллардаги айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чораси қўлланилиши мумкин. Бу ҳақда Президент топшириғига мувофиқ ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида сўз боради.

Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ДПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор билан жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмаслиги белгиланганди. Тўхташ чизиғи – “стоп-линия” (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Қарорга кўра, 1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07:00 дан 21:00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Шунингдек, жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

Бундан ташқари, автобуслар ҳаракати учун ажратилган, яъни “А” ҳарфли тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг соат 23:00 дан 06:00 га қадар ҳаракатланиши қоидабузарлик ҳисобланмайди.  

Шу билан бирга, эндиликда “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларининг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.

Қарор билан айрим темирйўлларда юзага келаётган узун тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида темирйўл кесишмаларида “стоп” белгилари бошқарилувчи светофорларга алмаштирилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

йўл ҳаракати қоидалари ҳуқуқбузарлик маъмурий огоҳлантириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг