Юк ташувчи самолёт биринчи марта учувчисиз парвоз қилди

Технология

image

Reliable Robotics компаниясининг Cessna 208 юк ташувчиси учувчисиз парвоз қилган тарихдаги илк самолёт бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Компания бош директори Роберт Роузнинг изоҳлашича, парвоз учун айнан шу самолёт танланишига у дунёдаги энг кенг тарқалган моделлардан бири эканлиги сабаб бўлган. Хусусан, 2023 йилгача унинг уч мингдан ортиқ нусхаси ишлаб чиқарилган.

“Аммо бу самолёт билан боғлиқ муаммо шундаки, у бугунги кунда кўплаб йирик самолётларга қараганда пастроқ баландликларда ва ноқулай об-ҳаво шароитида учади. Шу сабабли, автоматлаштириш бундай операцияларнинг хавфсизлигини таъминлайди”, деб тушунтирди Роуз.

Билдирилишича, парвоз Шимолий Калифорниядаги Hollister аэропортидан амалга оширилган ва 12 дақиқа давом этган. Бунда учувчисиз бошқарув тизими самолётни ердан бошқарадиган масофавий операторга асосланган эди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой учувчисиз учар таксилар орқали одам ташишга рухсат берувчи сертификатларни беришни бошлаган ва бу орқали у бундай турдаги хизмат кўрсатишга рухсат берган дунёдаги биринчи давлатга айланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт парвоз учувчисиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг