Хитой учар такси хизматига рухсат берган биринчи давлатга айланди
Технология
−
24 Октябрь 2023
6765Хитой учувчисиз учар таксилар орқали одам ташишга рухсат берувчи сертификатларни беришни бошлади. Бу орқали у бундай турдаги хизмат кўрсатишга рухсат берган дунёдаги биринчи давлатга айланди. Бу ҳақда “Чудо техника” нашри хабар берди.
Илк сертификат 2017 йилдан буён ўзининг EH216-S самолёти билан 40 мингга яқин синов парвозларини амалга оширган EHang компаниясига берилди. Уларнинг вертолёт таксиси икки йўловчига мўлжалланган бўлиб, 135 км/соат тезликкача парвоз қилиши мумкин ва бир қувватланишда 30 км масофани босиб ўта олади. Батарея қуввати тахминан 20 дақиқалик парвоз учун етарли.
Ушбу таксилар нафақат ҳавода амалга ошириладиган илк такси хизматларидан бири, балки учувчисиз таксилар хизматининг ҳам бошланишидир. Бунда харидор фақат олиб кетиш ва етказиш манзилларини белгилаши керак. Қолган барча вазифаларни EH216-S таксининг ўзи автоматик тарзда бошқаради.
Бироқ Хитойда ҳаво таксиларининг фаолияти бошланадиган аниқ сана ҳозирча маълум қилинмаган. Ҳали улар учун зарур инфратузилма тайёрланиши керак экани билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хитойликлар кўриниши учар машина ва дроннинг қоришмасини эслатувчи Xpeng Х2 самолётини сув устида ҳам синовдан ўтказганди.
LiveБарчаси