Юқори Чирчиқда она ва ўгай ота ёш боласини калтаклади

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида 7 ёшли бола онаси ва ўгай отаси томонидан калтакланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълум қилинишича, Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга Юқори Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи вояга етмаган Г.И. исмли 2018 йилда туғилган ўғил болага оид мурожаат келиб тушган.

Мурожаатга кўра, жорий йилнинг 30 июнь куни 7 ёшли бола онаси ва ўгай отаси унга қўпол муомала қилиши ва калтаклаши туфайли ярим тунда уйидан қочиб кетиб, қўшни ҳовли дарвозасини тақиллатган ва ёрдам сўраган. 

Болалар омбудсманининг сўрови асосида “Инсон” ижтимоий хизмати маркази томонидан ҳолат зудлик билан ўрганилган. 

Вояга етмаган боланинг онаси – Г.К. исмли 1995 йилда туғилган аёл билан суҳбатлашилиб, вазият юзасидан зарур чоралар кўрилган.

Боланинг онаси фарзандини тарбиялаш борасидаги мажбуриятини бажармагани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, онага ва ўгай отага “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун доирасида бола давлат ҳимоясида экани тушунтирилиб, унга нисбатан қилинган ҳар бир ножўя ҳаракат жавобгарликка олиб келиши ҳақида огоҳлантирилган.

Билдирилишича, мазкур оилага оид ижтимоий кейс очилиб, болани ҳимоялаш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 11 яшар қизчанинг номусига тажовуз қилиб, зўрлаб келган ўгай отага Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан 16 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

калтак Юқори Чирчиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг