Йўқолиб қолган журналист топилди!
Олам
−
19 Ноябрь 2019
6967Россиянинг “Интерфакс” агентлигининг йўқолиб қолган журналисти Маргарита Игнатова топилди. Унинг саломатлиги жойида. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги вакили Юрий Титов маълум қилди.
“Унинг ҳаётига хавф йўқ”, деб аниқлик киритган Титов.
Маълум бўлишича, 29 ёшли Маргарита 2 кун давомида уйи яқинидаги черков ертўласида яшаган. Уни черковдаги волонтёрлардан бири топиб олган. Ҳозирда Игнатова тиббий кўрикдан ўтказиляпти.
Журналист 17 ноябрь, якшанба куни уйидан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. Унинг ёнида пул, телефон ва ҳужжатлари бўлмаган. Игнатова бедарак йўқолган деб ҳисобланиб, Тергов қўмитаси томонидан жиноят иши очилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь