Юк машинада юз берган ёнғинда бир киши вафот этди

Жамият 1183
image

Кеча, 10 июль куни Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида юз берган ёнғин оқибатида бир эркак вафот этди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, соат 06:51 да Қашқадарё вилояти Шахрисабз тумани “Шакартери” МФЙ, Шовкан қишлоғидан ўтувчи йўлдан ҳаракатланиб кетаётган Kamaz русумли юк автомобили тиркамасида сомон ёнаётганлиги ҳақида туман ЁХБ диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. Бўлинмаларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган ва  ёнғиндан юк автомобили ҳамда унга ортилган 400 дона сомон ғарами (пресс) асраб қолинган. Ёнғин ўчириш бўлинмаларининг етиб келгунига қадар ёнғинни ўчиришга уринган икки йўловчилардан бири фуқаро Ш.Э. куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган, иккинчи фуқаро Н.З. эса тиркамадан бош қисми билан ерга йиқилиб, жойида вофот этгани маълум бўлган.

Ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби юк автомобили ва тиркамасига ортилган сомон прессларининг устки қисми электр сим ёғочнинг симларига тегишидан ҳосил бўлган қисқа туташув натижасида. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3.1