ЙПХ ходимларининг пиёда ишлаш тизими бекор қилинади

Жамият 13783
image

2021 йилда йўл-патруль хизмати ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизимидан босқичма-босқич воз кечилади. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб борадиган бўлади.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида шунингдек, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, хизмат олиб бориш учун қулай, замонавий ва ихчам бўлган, йўл-патруль хизмати ходимларининг фарқловчи белгилари тақилган янги хизмат кийим-бош жорий қилинади.

Ҳозирда кийим-бош намуналари синовдан ўтказиляпти. Синов муваффақиятли ўтган тақдирда республикадаги барча ЙПХ ходимларини янги намунадаги кийим-бош билан таъминланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 824
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×