ЙПХ ходимининг босиб кетилиши бўйича тафсилотлар очиқланди
3-саҳифа
−
31 Январь
25332Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида Damas автомашинаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимини босиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ЙҲХБ воқеага аниқлик киритди.
Билдирилишича, ҳодиса бугун, 31 январь куни соат 16:35 ларда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи "Китоб-Шаҳрисабз" автомобиль йўлининг 3-километрида содир бўлган.
Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ ходими давлат рақам белгиси бўлмаган Damas русумли автомобиль ҳайдовчисининг меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхташ ишорасини берган вақтида ҳайдовчи тўхтамасдан, транспорт воситасини ходимнинг устига ҳайдаган.
"Атрофда бўлган фуқаролар ёрдамида автомобиль остидан олиб чиқилган ЙПХ ходими Н.Мусинов шифохонага олиб борилган. Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган дастлабки маълумотга кўра, Н.Мусиновнинг боши, юзи, қўли ва оёқларида шилинган жароҳатлар борлиги маълум қилинган", дейилади ушбу хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси