ЙПХ ходимини “шантаж” қилмоқчи бўлган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
12 Апрель
6322Сурхондарё вилояти Денов туманида Йўл патруль хизмати ходими бошқарувидаги мультирадар ўрнатилган Cobalt автомашинаси ортидан ҳаракатланиб, уни жаримага тортиш учун видео тасвирга олган фуқаро жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда бугун, 12 апрель куни вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, мультирадар мосламаси ўрнатилган Cobalt автомашинасини бошқариб бораётган Йўл патруль хизмати инспекторининг тормозни босиши унинг ортидан бораётган Damas ҳайдовчисининг “шантаж” қилиши учун қўл келган. Чунки у узоқ масофадан буён ходимнинг қоида бузишини кутиб, ҳолатни мобил телефони хотирасига муҳрлаб келаётган бўлади.
Ваҳоланки, орадаги масофани сақламаган ҳайдовчи айбдор бўлса-да, вазиятни нотўғри талқин қилиб, гўёки Ички ишлар ходимини айбдор қилиб кўрсатиб, мобил телефон хотирасига юкланган видеони ижтимоий тармоқда тарқатади. Қолаверса, мультирадар автомашинасининг олдини сиқиш йўли билан тўхтатиб жанжал кўтаради.
“Мен ўз автомобилимда мультирадар ўрнатилган машинани қисиб, ҳайдовчи ва ўзимнинг ҳаётимга хавф туғдирдим ва уни тўхтатиб бақир-чақир қилдим. Қолаверса, видеога олиб ўзимни оқламоқчи бўлдим. Қилган айбимга иқрорман ва пушаймонман”, деган Damas ҳайдовчиси.
Инсон ҳаётига хавф туғдирувчи хатти-ҳаракатларни содир этган шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида ЙПХ ходимини босиб кетган Damas ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.
LiveБарчаси