ЙПХ ходими образида видео олган вайнерлар ноқонуний қамалган бўлиб чиқди
3-саҳифа
−
21 Март 2023
11281Аввал хабар берганимиздек, Жиззах вилоятида ички ишлар органлари ходимлари формасида видео тайёрлаб, уни ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаролар қамалган эди. Эндиликда Ғаллаорол туман прокуратураси суд қарорини ноқонуний деб топди ва уни бекор қилиш юзасидан апелляция тартибида протест келтирди. Бу ҳақда Жиззах вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг 13 мартдаги қарорига кўра, фуқаро У.Ў. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- ва 209-1-моддаси, фуқаро Д.У. ушбу кодекснинг 183-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топилиб, уларга нисбатан мос равигда 15 ва 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ғаллаорол туман прокуратурасининг апелляция тартибидаги протестидан сўнг, жорий йилнинг 18 март куни маъмурий иш Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилган. Унда вайнерларнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас деб топилиб, улар суд залидан қамоқдан озод қилинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ижтимоий тармоқларда “Dili me” тахаллуси билан танилган блогер Дилшод Ўрозбоев ҳам озодликка чиқарилганди.
LiveБарчаси