“Dili me” озодликка чиқди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда “Dili me” тахаллуси билан танилган блогер Дилшод Ўрозбоев ўтган ҳафта қамоққа олингани ҳақида хабар берган эдик. Айни вақтда “Dili me” ҳибсдан озод этилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди. 

Манбанинг қайд этишича, унга қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси суд томонидан ўзгартирилган. 

Дилшод Ўрозбоевнинг маъмури эса у ҳақиқатдан ҳам озод этилгани ва оиласи бағрига қайтганини тасдиқлади. Блогернинг ўзи эса саҳифасига онаси билан тушган суратини жойлаштирди. 

Эслатиб ўтамиз,  жорий йилнинг 23 январь куни блогер Дилшод Ўрозбоев шериклари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, исми ошкор қилинмаган фуқарони уриб, тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича гумонланувчи бир неча маротаба чақиртирилишига қарамай, терговга келишдан буйин товлаб келган. Шу сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. 

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида блогер 10 март куни ушланиб, терговга жалб қилинган.

Бунгача блогер “Тоштурма” номи билан танилган 1-сонли Тошкент тергов ҳибсхонасида сақланаётган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Дилшод Ўрозбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар