ЙПХ инспекторларининг янги формаси синовдан ўтказиляпти

Жамият 5675
image

Бугун, 29 декабрдан Тошкентда Йўл-патруль хизмати ходимлари синов тариқасида янги намунадаги замонавий, технологик матодан тайёрланган хизмат киймида фаолият олиб боришади.

Янги намунадаги кийимлар ҳозирча қиш учун мўлжалланган бўлиб, ҳавони яхши ўтказувчан, аммо қор ва ёмғирдан яхши ҳимояловчи технологик матодан тайёрланган.

Кийимдаги нур қайтарувчи мато ва чизиқлар кундузги ҳамда тунги вақтда йўл ҳаракати иштирокчилари учун кўринувчанликни ошириб, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун мўлжалланган.

Шунингдек, ходимларга ҳаракат иштирокчиларига ишора бериш учун фойдаланиладиган “Жезл” мосламаси ҳам берилган. Унда икки хил рангда ёнувчи чироқ, тунги вақтда ёритиш учун фонар хамда хуштак чалиш имконияти ҳам мавжуд.

Синов муваффақиятли ўтган тақдирда мамлакат бўйлаб ЙПХ инспекторларига тарқатиш режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×