ЙПХ инспекторларини “мент” деган автоблогер ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
01 Октябрь 2021
21456Ижтимоий тармоқларда блогер Бобур Ғаниев Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, кеча, 30 сентябрь куни тахминан соат 23:30 да Учтепа тумани “Фарҳод” бозори рўпарасида ўтказилаётган “Хавфсиз пойтахт” профилактик тадбири давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан Epica русумли давлат рақами 01 U 909 BB бўлган автомашина тўхтатилган.
Транспорт воситаси ҳайдовчиси 1993 йилда туғилган Аброр Козубаевнинг (интернет тармоғида “Аброр блогер” номи билан танилган) ҳужжатлари текширилган. Шу жараёнда Epica русумли автомашинада йўловчи сифатида ўтирган 1987 йилда туғилган Бобур Ғаниев (интернет тармоғида “Автоблогер Бобур Ғаниев” номи билан танилган) ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилиб, жанжал кўтарган. ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан жамоат тартибини бузган. Шундан сўнг транспорт воситасининг ҳайдовчиси Аброр Козубаев, йўловчилари Бобур Ғаниев ва О.Салимов Учтепа тумани ИИО ФМБга олиб борилган.
Ҳолат юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва текширув ўтказиш жараёнида Бобур Ғаниевнинг шахсий уяли телефон аппаратида порнографик мазмундаги қонунда тақиқланган видеоматериаллар ва фотосуратлар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга тақдим этилади.
LiveБарчаси