ЙТҲ қурбони бўлган ЙПХ инспекторининг ўлими бўйича жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
04 Сентябрь 2020
8136Аввалроқ, Тошкент шаҳрида 19 ёшли ҳайдовчи Lacetti`да босиб кетган Йўл-патруль хизмати ходими Салим Умаров 3 кун ўтиб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот котиби Ирина Сайфутдинованинг QALAMPIR.UZ`га маълум қилишича, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
“Миробод туманида ИИББ ЙПХ ходими босиб кетилган ЙТҲ бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан иш қўзғатилди. Айни вақтда суд ЙТҲ содир этган Lacetti ҳайдовчисини қамоққа олишга санкция берди. Тергов ҳаракатлари давом этяпти”, деди Сайфутдинова.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Салим Умаров ўлимига жорий йилнинг 1 ентябрь куни Миробод туманида юз берган ЙТҲ сабаб бўлди.
Шаҳрисабз кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори сержант Салим Умаров “Grand Mir” меҳмонхонаси олдида 25 ёшли Жаҳонгир Б. бошқарувчидаги Captiva русумли автомобилни тўхтатган. Сержант Умаров ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириб, йўлнинг четига қараб юра бошлаган. Шу вақтда Lacetti русумли автомобилни бошқариб кетаётган 19 ёшли Темурбек М. бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган Captiva билан тўқнашган ва инерция бўйича ҳаракатни давом эттириб, ЙПХ ходимини босиб кетган.