19 яшар йигит уриб кетган ЙПХ ходими 3 кун ўтиб вафот этди

3-саҳифа 18574
image

Аввалроқ, жорий йилнинг 1 сентябрь куни Тошкент шаҳри Миробод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ЙПХ инспектори сержант Салим Умаров жароҳатлангани, шифохонанинг Жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. ЙПХ ходими бугун, соат 07:00 уч кунлик муолажалардан кейин вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Катта сержант Салим Умаров Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати бригадаси 2 батальони 3-мобиль гуруҳи инспектори бўлган. Эндигина 30 ёшни қаршилаган Умаров уч нафар вояга етмаган фарзанднинг отаси ди.  

Эслатиб ўтамиз, Умаровнинг вафотига сабаб бўлган ЙТҲ 1 сентябрь куни соат 19:00 лар атрофида Миробод туманида содир бўлган.

Шаҳрисабз кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори сержант Салим Умаров “Grand Mir” меҳмонхонаси олдида 25 ёшли Жаҳонгир Б. бошқарувчидаги Captiva русумли автомобилни тўхтатган. Сержант Умаров ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириб, йўлнинг четига қараб юра бошлаган. Шу вақтда Lacetti русумли автомобилни бошқариб кетаётган 19 ёшли Темурбек М. бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган Captiva билан тўқнашган ва инерция бўйича ҳаракатни давом эттириб, ЙПХ ходимини босиб кетган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 843
Рейтинг: 3
Теглар
t
×