Ҳайдовчи ЙПХ ходимидан дислокация кўчирмасини талаб қилиши мумкинми?

Жамият 12335
image

Йўл патрул ходими хизмати томонидан транспорт воситаси ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чоралар кўрилади. 

Қоидалар бузилиши визуал кузатув ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда, йўл патрул хизмати ходими ҳайдовчига дастлаб айнан содир этган қоидалар бузилишини тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, тегишли чоралар кўради.

Транспорт воситаси тўхтатилганида ҳайдовчи йўл патрул хизмати ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

Маълумот учун, ЙПХ ҳодимининг шу ҳудудда хизмат ўтаётганлиги ҳақидаги дислокациянинг кўчирмаси бўлмаса, тўхтатилган ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириш ҳуқуқига эга эмас.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 386
Рейтинг: 3.0
Теглар