Йил охиригача 15 миллион индонезиялик коронавирусга қарши эмланади
Олам
−
31 Август 2020
5270Тахминан 15 миллион индонезияликлар йил охирига қадар Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари олимлари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилаётган биринчи коронавирус вакциналари билан эмланиши мумкин. Бу ҳақда Давлат корхоналари вазири – пандемиядан кейин миллий иқтисодиётни тиклаш бўйича Ҳукумат гуруҳи раҳбари Эрик Тохир маълум қилмоқда.
"Агар республикада бошланган янги препаратнинг клиник синовлари муваффақиятли якунланса, йил охирига қадар бизда 30 миллион дозага яқин вакцина бўлади", дейди мулозим.
Унинг сўзларига кўра, 15 миллион индонезияликни эмлаш кутилмоқда. Эмлаш икки кун ичида 14 кунлик интервал билан амалга оширилади.
Вазир Хитойнинг давлат фармацевтика холдинги йил охирига қадар Индонезияга 20 миллион дозани, кейинги йилга келиб эса 250 миллион дона янги вакцинани етказиб беришни режалаштираётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, эришилган келишувларга кўра, араб компанияси декабрь ойида Жакартага камида 10 миллион доза, келаси йилнинг биринчи чорагида яна 50 миллион доза вакцина юборади.
Вазир вакцина давлат суғуртаси дастури иштирокчилари учун бепул бўлишини таъкидлади. Унга кўра, бу Индонезиянинг тахминан 221 миллион фуқаро вауцинани бепул қабул қилади дегани. Шунингдек, вакцинани пулга сотиб олиш ҳам мумкин. Унинг баҳоси тахминан 30 доллар бўлиши кутилмоқда.
Бугунги кунга қадар республикада коронавирус инфекциясининг 172 мингдан ортиқ ҳолатлари тасдиқланган, 7,3 мингдан ортиқ одам вафот этган. Сўнгги бир неча кун ичида юқтирган одамларнинг кунлик кўпайишида янги рекордлар қайд этилган.
LiveБарчаси