“Йиқилган курашга тўймас”. Россия ойга яна космик станция учирмоқчи

Олам

image

“Роскосмос” 2025-2026 йилларда Ойга миссиясини такрорламоқчи. Бу ҳақда давлат корпорацияси хабар берди.

Бугун, 25 август куни “Роскосмос” бош директори Юрий Борисов “Луна-25” автоматик станциясининг етакчи ишлаб чиқарувчиси “Лавочкина” бирлашмасида ишчи учрашув ўтказди.

"Роскосмос” раҳбари корхона ходимлари ва россиялик олимлар билан “Луна-25” тугалланмаган миссиясининг мумкин бўлган сабабларини, шунингдек, Россия Ой дастурининг келажакдаги истиқболларини муҳокама қилди", дейилади хабарда.

Юрий Борисовга кўра, “Луна-25” нинг тугалланмаган миссияси Ойни тадқиқ қилиш истиқболларини тўхтатиб қўймайди.

“Бундан фожиа ясашнинг ҳожати йўқ, хулоса чиқариб, бу борадаги ишларни давом эттиришимиз керак”, дейди давлат корпорацияси бош директори.

Қайд этилишича, дастурни давом эттириш вариантларидан бири 2025-2026 йилларда Ойнинг жанубий қутбига қўниш миссиясини такрорлаш имконияти бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни Амур вилоятидаги “Восточний” космодромидан учирилган “Луна-25” автоматик станцияси замонавий Россия тарихидаги биринчи ой миссияси бўлди. 17 август куни станция ойнинг нариги томонининг илк суратларини олди. Аммо шундан сўнг станция Ой билан тўқнашиб, ўз фаолиятини тўхтатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ой космик станция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made