Йигитлар имконсиз вазифани уддалади – Исломбек Исмоилов

Спорт

image

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов Саудия Арабистонига қарши учрашув ва чемпионлик ҳақида фикр билдирди. 

“Аввало, Ўзбекистон халқига ғалаба муборак бўлсин. Бу ғалаба замирида жуда кўпчиликнинг меҳнати ётибди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан шу кунга қадар биз учун жуда кўплаб йиғинлар ташкил этилди, халқаро турнирларда иштирок этишимиз учун шароит яратиб берилди. Ватанимиз доимо қаҳрамонлар, мард инсонлар юрти бўлган. Буни футболчиларимиз яна бир бор майдонда кўрсатиб беришди. Фантастик ўйин бўлди, бу жасорат, матонат намунаси. Йигитларга раҳмат айтаман, улар имконсиз вазифани бажарди. Ҳиссиётларимизни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Олдимизда янада муҳим турнир бизни кутмоқда. Жаҳон чемпионатида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиламиз”, дейди Исмоилов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Халифа Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини бугунги чемпионлик билан табриклаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исломбек Исмоилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг