ОФК президенти Ўзбекистонни ғалаба билан табриклади

Спорт

image

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Халифа Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини бугунги чемпионлик билан табриклади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

“Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритганингиз билан сизни ва Ўзбекистон футбол оиласини чин қалбимдан табриклашдан мамнунман. Ўзбекистоннинг мусобақа давомида кўрсатган ажойиб ўйинлари юртингизда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш йўлида амалга оширилган меҳнат ва саъй-ҳаракатларидан далолатдир. Ислом Исмоилов ва бутун жамоага турнир давомида намойиш этган ёрқин ўйинлари учун миннатдорлик билдираман ва FIFA U-17 Жаҳон чемпионатида ҳам муваффақият тилайман! Ўзбекистон футбол жамоатчилигига эса келгуси фаолиятида зафарлар тилайман”, дейилади ОФК президентининг табригида.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 апрель куни 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финалида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Халифа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг