Финалда қизил олган ўзбекистонлик футболчилар ЖЧнинг илк ўйинини ўтказиб юборадими?

Спорт

image

Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финалида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг икки аъзоси Нурбек Сарсенбаев ва Миразиз Абдукаримов ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг дастлабки ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда ОФКда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассис Алишер Никибмаев маълум қилди.

Никимбаевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон U-17  терма жамоаси аъзолари финалда олган қизил карточкалари Жаҳон чемпионатида таъсир қилиши мумкин. FIFA интизомий кодексига кўра, четлатилиш ортидан олинган дисквалификация кейинги мусобақага ўтказилади. Бу ҳолатда футболчилар Жаҳон чемпионатига қадар ўз ёш тоифасидаги бошқа мусобақада иштирок этмаса, дисквалификация мундиалдаги иштирокига таъсир қилади. Ўтказиб юборадиган ўйинлар сони ОФК тартиб-интизом қўмитаси томонидан белгиланиши керак.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси чемпионлик билан бирга Жаҳон чемпионатига ҳам йўлланмани қўлга киритди. Ушбу турнир жорий йилнинг 3 ноябридан 27 ноябрига қадар Қатар майдонларида ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Нурбек Сарсенбаев Миразиз Абдукаримов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг