Европанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун якуний уч номзод маълум бўлди

Спорт

image

UEFA расмий сайтида 2022/2023 йилги мавсум якуни учун бериладиган йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодларни эълон қилди.

Энг кўп овоз тўплаган учлик қуйидагилар: Лионель Месси (ҳужумчи, ПСЖ, ҳозирда “Интер Майами”да тўп сурмоқда), Эрлинг Холанд (ҳужумчи, “Манчестер Сити”) ва Кевин Де Брюйне (ярим ҳимоячи, “Манчестер Сити”).

Дастлаб, 2022/2023 йилги мавсумдаги ўйинларига кўра овоз бериш учун футболчиларнинг қисқа рўйхати тузилди. Сўнгра кучли учлик ўтган мавсумда еврокубокларда иштирок этган клублар бош мураббийлари ва UEFA'га аъзо мамлакатлар терма жамоалари мураббийларининг овозларига кўра аниқланди. Овоз берадиганлар орасидан махсус сараланган журналистлар ҳам бор. Мураббийларга ўз жамоалари футболчилари учун овоз беришга рухсат берилмаган.

Ғолиб 31 август куни 2023/2024 йилги Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида аниқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Эрлинг Холанд Кевин Де Брюйне

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made