Европаликлар пулини тўласа, мен АҚШни НАТОдан чиқармайман – Трамп

Олам

image

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп, агар у ғалаба қозонса, альянснинг европалик аъзолари ўз бадалларини тенг тўлар экан, мамлакатини НАТОдан чиқармаслигини айтди. Унинг бу сўзлари “GB News” дастурида эшиттирилди.

"Қўшма Штатлар ўзининг адолатли улушини (НАТОдаги мудофаа харажатларини) тўлаши ва бошқалар учун тўламаслиги керак", дейди Трамп.

Унинг фикрича, Шимолий Атлантика иттифоқи АҚШдан кўра Европа давлатлари учун муҳимроқ.

Бу Трампнинг НАТОга биринчи маротаба “тош отиши” эмас. Аввалроқ у НАТОдаги дефолтларни ҳимоясиз қолдириш билан таҳдид қилган. 

Масалан, жорий йилнинг 10 февраль куни Жанубий Каролинада бўлиб ўтган митингда Дональд Трамп НАТО давлатларидан бирининг раҳбари билан ўзининг суҳбати ҳақида гапириб берганди. 

Унинг сўзларига кўра, йирик давлат раҳбарларидан бири унга “агар биз пул тўламасак ва Россия ҳужумига учрасак, бизни ҳимоя қиласизми?”, дея савол берган.

Бунга жавобан, Трамп бу мамлакатни ҳимоя қилмаслигини, аксинча, Россияни ўзи хоҳлаган нарсани қилишга ундашини таъкидлаган. 

Кейин НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг альянс ҳарбий таҳдидга қарши барча иттифоқчиларни ҳимоя қилишга тайёр ва қодирлигига ишонтирган.

Трампнинг сайловдаги потенциал рақиби, АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден рақибининг сўзларини хавфли деб атади.

Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель эса Европа давлатларини ўзларининг мудофаа салоҳиятини оширишга чақирди, чунки “Америка соябони абадий очиқ қолмаслиги мумкин”.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг