Европаликлар “америкалик дўст”сиз яшашни ўрганиши керак – Боррель 

Олам

image

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель европаликларни “америкалик дўст”сиз яшашни ўрганишга чақирди. Бу ҳақда у Испаниянинг “El Diario” газетасига берган интервьюсида сўз очди.

Унинг айтишича, агар собиқ президент Дональд Трамп Қўшма Штатлардаги сайловда ғалаба қозонса, “америкалик дўст” мавжуд бўлмаслиги мумкин.

Боррелга кўра, Европа Иттифоқи аҳолиси “миграция оқимига сабаб бўладиган можаролар куч, демографик босим ва сиёсий беқарорлик билан тобора кўпроқ ҳал қилинаётган қаттиқ, зўравон дунё” ҳақида тасаввурга эга эмас. Агар Трамп яна Оқ уй раҳбари лавозимини эгалласа, жаҳон сиёсий ценарийси ўзгаради.

"Ҳатто эҳтимолий ғалабадан олдин ҳам бизда Трамп билан муаммо бор. У ҳали ғалаба қозонмади, лекин аллақачон имкони борича Украинага ёрдам беришга тўсқинлик қилмоқда. Европаликлар америкалик дўст бўлмаган дунёда яшашни ўрганиши керак", деб хулоса қилди Боррель.

Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари жорий йилнинг 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. 2023 йилнинг 25 апрелида демократ Жо Байден олий ҳукумат лавозимига қайта сайланиш учун курашаётганини эълон қилди. Трамп сайлов кампаниясига киришини 2022 йил ноябрида эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жозеп Боррель Ғарбнинг глобал ҳукмронлик даври ниҳоят Россиянинг Украинадаги уруши ва Ғазо секторидаги можаронинг бошланиши билан якунланганини тан олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Европа Иттифоқи Жозеп Боррель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг