Боррель Ғарбнинг глобал ҳукмронлик даври тугаганини тан олди
Олам
−
26 Февраль
13824Ғарбнинг глобал ҳукмронлик даври ниҳоят Россиянинг Украинадаги уруши ва Ғазо секторидаги можаронинг бошланиши билан якунланди. Бу фикрни Европа Иттифоқи дипломатик хизмати раҳбари Жозеп Боррель ўз блогида билдирди.
"Агар ҳозирги геосиёсий кескинликлар Ғарбни дунёнинг қолган қисмига қарама-қарши қўйишда давом этса, Европа ўз хавфсизлигига таҳдидлар нуқтаи назаридан қоронғу келажакка дуч келади. Ғарб ҳукмронлиги даври ниҳоят тугади. Гарчи биз буни назарий жиҳатдан тушунсак ҳам, бу янги воқеликдан ҳар доим ҳам амалий хулосалар чиқармаймиз", деб ёзган у.
Боррелнинг сўзларига кўра, Украина ва Ғазодаги уруш глобал Ғарб ва глобал Жануб ўртасидаги қарама-қаршилик хавфини "сезиларли даражада оширган". Буни аллақачон Саҳел ва Африканинг бошқа қисмларида кўриш мумкин.
Унинг таъкидлашича, жаҳон жанубидаги кўплаб давлатлар Ғарбни "икки томонлама стандартларда" айбламоқда. Европа дипломатияси раҳбари бу фактни адолатсиз деб ҳисоблайди ва ўз навбатида бунинг учун жавобгарликни Россия ва унинг пропагандасига юклайди.
"Россия вазиятдан фойдалана олди. Биз бу қарашга қарши курашишимиз ва буни нафақат сўз билан қилишимиз керак. Келгуси ойларда ҳамкорларимизнинг ишончини қайтариш учун катта саъй-ҳаракатлар қилишимиз керак”, дейди Боррель.
Мюнхен хавфсизлик конференцияси натижаларига бағишланган блогида Боррель Европа Иттифоқи давлатлари ва АҚШни Украинадаги можародан икки йил олдин Ғарб хавфсизлигига таҳдидларнинг тез ўсиб бораётгани ҳақидаги огоҳлантиришларига қулоқ солмагани учун яна бир бор қоралади. У яна бир бор Ғарб давлатларини қуролланишга, ресурсларни аямасдан, Киевга имкон қадар кўпроқ қурол етказиб беришга чақирди.
LiveБарчаси