Европадаги энг йирик ядровий реактор ишга туширилди

Олам

image

Финляндияда 1600 мегаватт қувватга эга Европанинг энг йирик ядровий реактори ишга туширилди. Мазкур реактор Олкилуото оролидаги атом электр станциясининг учинчи энергия блокига айланади

Ядро реактори ўтган йилнинг декабрь ойида мунтазам равишда электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлаши керак эди, бироқ техник носозликлар туфайли кечикишлар кузатилди.

Унинг ишга туширилиши билан Олкилуото АЭС Финляндия электр энергиясининг 30 фоизини ишлаб чиқаради. Олкилуото-3 камида 60 йил ишлаши кутилмоқда.

АЭСдаги бундай ишлаб чиқариш мамлакат электр энергияси нархини барқарорлаштиради ва Финляндиянинг яшил энергияга ўтишида муҳим роль ўйнайди.

Шунингдек, реакторнинг ишга туширилиши Финляндияга Россиядан электр энергияси импортининг тўхтатилиши натижасида юзага келган камомадни ҳам тўлиқ қоплайди.

Реактор қурилиши 2005 йилда бошланган. Дастлаб уни ишга тушириш 2009 йилга мўлжалланган эди, бироқ техник қийинчиликлар туфайли қурилиш жуда кўп марта қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 15 апрель куни Германияда учта атом электр станцияси фаолияти тугатилди. Мамлакатдаги мазкур охирги станциялар ёпилиши билан 60 йилдан ортиқ давом этган атом энергетикаси эраси якунланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АЭС Финляндия Олкилуото-3 ядровий реактор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг