Европа Украинага яширинча қўшин юбормоқчи – ОАВ

Олам

image

Европанинг бир қанча давлатлари Россия билан “келажакда тинчлик келишувини таъминлашга кўмаклашиш” учун Украинага қўшин юбориш режаси устида яширинча ишламоқда. Бу ҳақда “ Associated Press ” хабар берди.

Нашрга кўра, Европаликлар бу вариантни тахминан бир йил аввал кўриб чиқишни бошлаган. Қайд этилишича, муҳокамаларда энг фаол Британия ва Франция саналади. Нашрнинг ёзишича, режа тафсилотлари номаълумлигича қолган.

“АҚШ хавфсизлигининг устувор йўналишлари бошқа жойларда эканлигидан тобора хавотирга тушган Европа давлатлари гуруҳи Украинага қўшин киритиш режаси устида яширинча ишламоқда”, дейилади хабарда.

Нашрнинг ёзишича, Европа контингенти ҳажми тинчлик шартномаси шартларига боғлиқ. Украина Президенти Владимир Зеленский камида 100-150 минг ҳарбий хизматчи бўлишини таъкидлаган. Оммавий ахборот воситалари 30-40 мингга яқин аскарни тахмин қилмоқда, аммо Европа расмийлари бу рақамларни тасдиқламаган. Нашрнинг фикрича, Европа Иттифоқи “кенг кўламли кучларни тўплашда қийналади ва улар буни тезда уддалай олмайди”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The Wall Street Journal” АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнсга таяниб, Россия можарони ҳал қилишдан бош тортса, АҚШ Украинага Америка қўшинларини юбориши мумкинлиги ҳақида гапирганди. Аммо орадан бироз вақт ўтиб Вэнс нашр унинг сўзларини нотўғри талқин қилгани ҳақида гапирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг