Европа лигаси плей-офф қарама-қаршиликлари ҳам маълум бўлди

Спорт 3125
image

Швейцария Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан сўнг, қитъада клублар миқиёсидаги мусобақалар рейтинги бўйича 2-ўринда турувчи Европа лигаси баҳсларига ҳам қуръа ташланди. Ўзбекистонлик футбол мухлисларини Римнинг “Рома” клубида қайси жамоага қарши ўйнаши кўпроқ қизиқтиргани шубҳасиз. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов тўп тепадиган “Рома” плей-оффда Австриянинг “Залцбург” клуби билан баҳс олиб борадиган бўлди.

Қуръа натижалари:
“Барселона” (Испания) – “Манчестер Юнайтед" (Англия);
“Ювентус” (Италия) – “Нант” (Франция);
“Спортинг” (Португалия) – “Митьюлланд” (Дания);
“Шахтёр” (Украина) – “Ренн” (Франция);
“Аякс” (Нидерландия) – “Унион Берлин” (Германия);
“Байер” (Германия) – “Монако” (Франция);
“Севилья” (Испания) - ПСВ (Нидерландия);
“Зальцбург” (Австрия) – “Рома” (Италия).

Маълумот ўрнида, 2022-2023 йилги мавсум Европа лигаси финал ўйини Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×