Европа Иттифоқи тез орада Лиссабондан Луганскгача кенгаяди – Бербок
Олам
−
03 Октябрь 2023
4201Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Украинанинг келажаги Европа Иттифоқида эканини ва у тез орада Лиссабондан Луганскгача кенгайишини айтди. Бу ҳақда у кеча, 2 октябрь куни Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг Киевдаги норасмий учрашуви олдидан бўлган журналистлар билан суҳбатда сўз очди.
“Украинанинг келажаги Европа Иттифоқида, бизнинг эркин ҳамжамиятимизда. У эса тез орада Лиссабондан Луганскгача кенгаяди. Украина озод қилган ҳар бир қишлоқ, ҳар бир метр билан ўз халқини қутқариб, Европа Иттифоқига йўл олади”, деган Бербок.
Унинг ишонтиришича, европалик ҳамкорлар украиналикларнинг “яна тинч ва эркинликда яшаши” учун Киевни қўллаб-қувватлашда давом этади.
Бербокнинг таъкидлашича, Украинага қарши урушни оддий деб бўлмайди.
"Бу азоб-уқубатлар, болаларни ўғирлаш, аёллар ва эркаклар ўлдирилиши ҳеч қачон Европа Иттифоқида одатий ҳолга айланмаслиги керак", дейди у.
Маълумот учун, Лиссабон 1986 йилдан бери Европа Иттифоқининг аъзоси бўлмиш Португалиянинг пойтахти саналади. Луганск эса Украина шарқидаги шаҳар. У Луганск вилоятининг маъмурий маркази. Бироқ ушбу ҳудуд ҳозир Россиянинг назорати остида.
LiveБарчаси