Европа Иттифоқи Meta’ни салкам 798 млн евро жаримага тортди

Олам

image

Еврокомиссия Meta корпорациясига 797,72 миллион евро миқдорида жарима солди. Ушбу қарор компаниянинг монополияга қарши қонунчиликни бузганлиги билан боғлиқ. Бу ҳақда Еврокомиссия расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, Meta Facebook ижтимоий тармоғи ва Facebook Marketplace онлайн реклама хизмати орасидаги боғлиқликни мажбурий қилиб қўйган, шунингдек, бошқа онлайн эълон хизматларини тақдим этувчиларга ноқулай шартларни ўрнатган.

Еврокомиссия 2022 йил декабрь ойида корпорацияни Европа Иттифоқи фаолиятининг 102-моддаси ва Европа иқтисодий ҳудуди тўғрисидаги келишувнинг 54-моддасини бузганликда айблаган. Текширув давомида Meta Европа иқтисодий ҳудуди ижтимоий тармоқлар бозорида ва ижтимоий тармоқларда реклама эълонлари бозорида етакчи “ўйинчи” экани ҳамда ўз устун мавқеидан фойдаланиб қонунчиликни бузганлиги аниқланган. Натижада компания Европа Иттифоқининг онлайн реклама соҳасидаги монополияга қарши қонунчилигини бузганликда айбдор деб топилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Google Россия телеканалларини эфирга узатмаганлиги учун 2 ундециллион (36 нолга тенг бирлик) рубль миқдорида жарима тўлашини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи жарима Meta

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг