Европа Иттифоқи Грузия дипломатлари учун визасиз режимни тўхтатди

Олам

image

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари дипломатик паспортга эга бўлган Грузия расмийлари учун визасиз режимни тўхтатишга келишиб олди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас маълум қилди.

Унинг тушунтиришича, Европа Комиссияси энди бу таклифни аъзо давлатлар маъқуллашига тақдим этиши керак.

Бир дипломатнинг агентлигига айтишича, бу чора "оддий фуқароларни жазоламасдан" Грузия сиёсатчиларига таъсир ўтказишга қаратилган. Каллас, шунингдек, вазирлар "тинч намойишчиларга қарши зўравонлик ортида турган" амалдорларга қарши санкциялар қўллашни муҳокама қилган, аммо бир овоздан қарорга кела олмаган. У виза режимининг жорий этилишини “рамзий биринчи қадам” деб атаган.

"Жуда қизғин мунозаралар бўлиб ўтди, бундан ташқари яна кўп иш қилиш истаги бор эди", деди Каллас хоним.

Грузия 2023 йилда Европа Иттифоқига кириш учун номзод мақомини олди. 2024 йилнинг ноябрида мамлакатнинг ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси ЕИга аъзо бўлиш бўйича музокаралар жараёнини бошлашни 2028 йилгача тўхтатиб қўйди. Шундан сўнг Тбилисида ҳар куни намойишлар бошланди, хавфсизлик кучлари эса сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган ҳолда уларни бостиришга уринди. Бир қатор давлатлар, жумладан, Латвия, Литва, Эстония ва Украина Грузия расмийларига қарши “қонуний норозилик намойишларини зўравонлик билан бостиргани ва инсон ҳуқуқларини поймол қилгани” учун санкциялар киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Европа Иттифоқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг