Европа чемпионатида ўйнаган энг кекса футболчи номи ўзгарди
Спорт
−
19 Июнь
3862Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Пепе футбол бўйича Европа чемпионатларида тўп тепган энг кекса футболчига айланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.
41 ёшли Пепе гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Чехия термаси билан ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Бунгача Европа чемпионатларида иштирок этган энг кекса футболчи венгриялик дарвозабон Габор Кирали эди.
Пепе ҳозирда “Порту”да тўп тепмоқда. У фаолияти давомида Туркиянинг “Бешиктош”, Испаниянинг “Реал” клуби ва Португалиянинг “Маритимо” клубларида тўп сурган. Пепе уч карра Европа Чемпионлар лигаси ғолиби, икки марта UEFA Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. “Реал Мадрид” таркибида ҳимоячи уч карра Испания чемпионлигига, “Порту” таркибида эса тўрт карра Португалия чемпионлигига сазовор бўлган.
Ҳозирга келиб, Пепенинг терма жамоадаги ўйинлари сони 138 тага етди. У терма жамоаси билан 2016 йилги Европа чемпионида ва 2018/19 йилги мавсум Миллатлар лигасида ғолиб бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь