Европа АҚШсиз Украинани қурол билан таъминлай олмайди – NYT

Олам

image

АҚШ иштирокисиз Европа давлатларининг “кўнгиллилар коалицияси” Украинани зарур ҳарбий ёрдам билан таъминлашга қодир эмас. Европа етакчилари бу борада жиддий хавотирда. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

“Европа етакчилари Украинага зарур қуролларни етказиб бера олмасликларидан хавотирда. Айни пайтда бу хавотирлар асосли бўлиб чиқмоқда. Украинани қўллаб-қувватловчи Европа давлатлари коалицияси Трампнинг Европа бу юкнинг катта қисмини ўз зиммасига олиши кераклигини аниқ билдирганидан бери фронтга ҳарбий техника ва ресурс етказишда катта қийинчиликларга дуч келмоқда”, дейилади мақолада.

Нашрга кўра, бу ҳолат Европанинг ўз захираларини ҳам тўлдиришига тўғри келаётгани билан боғлиқ. Шунингдек, ҳарбий таҳлилчи, Буюк Британиядаги Қироллик мудофаа тадқиқот институти директори Мэтью Сэвилл газета билан суҳбатда мазкур вазият юзасидан фикр билдирган. 

“Европа давлатлари қисқа муддатда АҚШнинг Украинага кўрсатган ҳарбий ёрдамининг тўлиқ ўрнини боса олмайди. Аммо агар хоҳиш бўлса, ўрта ёки узоқ муддатда бунга эришиши мумкин”, дейди у.

Нашрга кўра, агар зарур ҳарбий ёрдам ўз вақтида кўрсатилмаса, Украина позицияларни бой беришда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина пойтахти Киев шаҳрида Украинанинг Россия босқинидан ҳимояланишда ҳарбий ёрдамни давом эттиришга тайёр бўлган ҳамкорлари – “кўнгиллилар коалицияси” учрашуви бўлиб ўтаётгани хабар қилинган эди. Унда Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция Президенти Эммануэль Макрон, шунингдек, Буюк Британия ва Польша Бош вазирлари Кир Стармер ва Дональд Туск иштирок этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Европа қурол Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг