Европа АҚШ ҳисобидан бойиб кетиш ниятида — Трамп

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Франция Президенти Эммануэль Макроннинг G7 саммитида Американинг янги раҳбари Жо Байден билан учрашувини мақтаганидан аччиқланди. Бу ҳақда “Le Figaro” нашри хабар берган.  

“Клубнинг бир қисми бўлган ва ҳамкорликка жуда қизиққан Америка Президенти бўлгани қандай яхши”, деган Макрон саммит доирасида Байденга. 

Трамп эса ўз баёнотида ушбу сўзларни келтириб, Макрон ва Европа давлатларининг бошқа раҳбарлари ўрнида унинг ўзи ҳам “Президент Байденни Президент Трампдан афзал кўришини” таъкидлаган.

“Албатта, уларга Байден ёқади, чунки энди уларга фирибгарликнинг эски усулларига қайтишга рухсат берилади”, деган Трамп ўз фикрларини билдириб. 

Трампга кўра, Франция ва Европанинг бошқа давлатлари “АҚШ ҳисобидан бойиб кетиш” ниятида. 

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден рафиқаси Жилл билан “Катта еттилик” саммитига Буюк Британия қироличаси Елизавета II дан кейин келиб, қироллик протоколини бузгани ҳақида хабар бергандик.  

Маълумот учун, АҚШ Президентининг хорижга сафари доирасида қатор учрашувлар режалаштирилган. Байден ушбу сафар чоғида Буюк Британиядан ташқари, Бельгия ва Швейцарияда бўлади. Ушбу мамлакатларга ташрифи давомида у НАТО ҳамда АҚШ-ЕИ (Европа Иттифоқи) саммитларида иштирок этади. Бундан ташқари, энг кутилган учрашув — Байден Швейцариянинг Женевасида Россия Президенти Владимир Путин билан юзма-юз учрашади. Ушбу учрашувга Женевада қаттиқ тайёргарлик кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Байден Макрон

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг