Байден G7 саммитида қироллик протоколини бузди
Олам
−
13 Июнь 2021
14517АҚШ Президенти Жо Байден рафиқаси Жилл билан “катта еттилик” саммитига Буюк Британия қироличаси Елизавета II дан кейин келди ва шу тариқа қироллик протоколини бузди.
Қоидага кўра, қироллик оиласи маросимга охирги келиб, биринчи кетиши керак. Шу тариқа барча меҳмонлар қиролича пайдо бўлгунича йиғилиши керак.
Бироқ Байден жуфтлиги Корноуллдаги зиёфатга Елизавета II, шаҳзода Чарльз, шаҳзода Уильям ва уларнинг рафиқалари келганидан бир неча дақиқа ўтиб, кўриниш берди.
Шунга қарамай, Aмерика раҳбарининг кечикиши Британия қироличаси кайфиятига таъсир қилмади. У меҳмонлар билан, жумладан Байден ва унинг турмуш ўртоғи билан ҳам самимий суҳбатлашди.
Аввалроқ Британияда бўлиб турган Байден делегациясидан узоқлашиши билан адашиб, ҳудуддаги кафелардан бирига кириб қолгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, АҚШ Президентининг хорижга сафари доирасида қатор учрашувлар режалаштирилган. Байден ушбу сафар чоғида Буюк Британиядан ташқари, Бельгия ва Швейцарияда бўлади. Ушбу мамлакатларга ташрифи давомида у НАТО ҳамда АҚШ-ЕИ (Европа Иттифоқи) саммитларида иштирок этади. Бундан ташқари, энг кутилган учрашув — Байден Швейцариянинг Женевасида Россия Президенти Владимир Путин билан юзма-юз учрашади. Ушбу учрашувга Женевада қаттиқ тайёргарлик кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь