Катта сафарга чиққан Байден Британияда адашиб қолди (видео)

Олам 14191
image
-

АҚШ Президенти Жо Байден “Катта еттилик” (G7) давлатлари раҳбарларининг саммитида иштирок этиш учун Буюк Британияга келгани ҳақида хабар берган эдик

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, АҚШ Президенти Буюк Британияда адашиб қолган. У Британиянинг Корноулл графлигининг Карбий-Бэй шаҳридаги ресторанлардан бирига тасодифан кириб қолган. 

Видеолавҳага кўра, Америка Президенти нотаниш одамлар ўтирган ресторанга кирган. У ерда ўтирган хўрандаларнинг реакциясига кўра, ўзлари ҳам Байден билан учрашишни кутмаган. Сиёсатчи чиқиш томон йўл олганида, ресторанда ўтирганлардан бири ундан саммит қандай ўтаётганини сўраган. Бунга Президент Байден бироз иккиланишдан сўнг “жуда яхши”, деб жавоб қайтарган.

Бу вақтда ресторанда пайдо бўлган номаълум аёл, эҳтимол ташкилотчи, уни қўлидан ушлаб кўчага олиб чиққан. Президентнинг ортида қолган ресторан меҳмонлари “балки адашиб қолгандир”, “у ҳар доим шундай қилади (Президент Байденнинг адашиб қолишлари назарда тутилган — таҳр.)”, дея таъкидлашган.

Аввалроқ Жо Байденнинг рафиқаси АҚШ етакчиси Россия Президенти Владимир Путин билан 16 июнь куни Женевада бўлиб ўтадиган саммитга “жуда қаттиқ тайёргарлик кўрганини” айтганди.

Унинг сўзларига кўра, Байден ўзининг биринчи хорижий сафарига бир неча ҳафта давомида яхши тайёргарлик кўрган, ҳатто сафари бошланадиган кунга қадар тинмай ишлаган. АҚШ биринчи хонимининг сўзларига кўра, Байден “ташқи сиёсатни севади”.

Жо Байденнинг хорижга сафари бошланиши арафасида собиқ АҚШ Президенти Дональд Трамп ундан Путин билан учрашув пайтида ухлаб қолмасликни сўраганди

Маълумот учун, АҚШ Президентининг хорижга сафари сермаҳсул бўлиши кутилмоқда. Байден ушбу сафар чоғида Буюк Британия, Бельгия ва Швейцарияда бўлади. Ушбу мамлакатларга ташрифи давомида у G7 (“Катта етилик”— Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония) давлатлари, шунингдек НАТО ҳамда АҚШ-ЕИ (Европа Иттифоқи) саммитларида иштирок этади. Бундан ташқари, энг кутилган учрашув — Байден Швейцариянинг Женевасида Россия Президенти Владимир Путин билан юзма-юз учрашади. Ушбу учрашувга Женевада қаттиқ тайёргарлик кўрилмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 340
Рейтинг: 3
t
×